Шоҳруҳхоннинг янги дуэтдоши ким бўлиши мумкин?
20-январь куни соат 18.20 да “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасида Шоҳруҳхонинг янги “Менинг қўшиғим” номли таронаси илк бор муҳлислар эътиборига ҳавола этилди.
Мазкур лойиҳани ўтказиш учун студияга хонанданинг шахсан ўзи ташриф буюриб, тингловчиларга бир олам шодлик бағишлади. Бу қувонч эфирга қўнғироқ қилган муҳлислар овози-ю сўзларидан яққол сезилиб турди.
Шоҳруҳхон радиобошловчи Дилшод Солиҳов билан биргаликда эфир олиб бориб, қўшиқдан сўнг кетма-кет ижобий фикрларни қабул этди. Садоқатли мухлислардан ташқари, “Ўзбегим таронаси” радиосининг тўғридан-тўғри эфирига таниқли хонанда Жаҳонгир Позилжонов ҳам қўнғироқ қилиб, қўшиқ ҳақидаги аъло фикрларини йўллади ва Шоҳруҳхонга биргаликда дуэт куйлаш таклифини берди. Бундай таклиф ижодкорга мақул келганини маълум қиламиз. Ҳа, яқин орада икки истеъдод эгасидан ижодий режаларига киритилган таронани кутиб қоламиз. Ва яна Шоҳруҳхон жонли эфирда Жаҳонгир Позилжоновга ваъда қилган концертига чипталарни ҳам тақдим этади деган умиддамиз.