Шаҳзод Муродов нима учун Муниса Ризаевани "Ўжар" демоқда... Тарона премьераси
Эстрадамиз юлдузларидан бўлмиш Муниса Ризаеванинг ижод йўли кўпчиликка қизиқ албатта. Ижод маҳсулига ўзгача ёндошадиган хонанданинг ҳар бир қўшиғида турлича характер бор. Самарали ижод қилиб келаётган Муниса шоу бизнесга энди қадам қўйган ёш хонандаларни ҳам қўллаб қувватлаб туришини, унинг турли ҳил дуэтларидан ҳам билиш мумкин. Бугун Фм 101.0 тўлқини орқали Муниса Ризаева ҳамда Шаҳзод Муродов томонидан "Ўжар" деб номланган дуэт таронанинг премьераси бўлиб ўтди.
Мухлислар томонидан эса фақат чиройли тилаклар ва олқишлар ёғилди. Мазкур дуэт қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифлари ёш ишжодкорлар Шаҳбоз ва Наврўз грухи вакиллари бўлиб, аранжировкани Жасур Бадалбаев тайёрлаб берган. Дуэтни куйлаш таклифи эса Шаҳзод Муродов томонидан билдирилган.
Ёш бўлсада аммо санъатга иштиёқи баланд, истеъдоди кучли бўлган хонанданинг таклифига Муниса Ризаева ўйлаб ҳам ўтирмай розилик билдирган. Тез кунда мазкур дуэт учун Санжар Маткаримов томонидан клип тасвирга олинишини режалаштираётган ижодкорларга омад тилаб янги видеоклипни кутиб қоламиз.