Шаҳло Аҳмедовадан кутилмаган тарона “Ўзинг бўлсанг бас”

Сана: 28.08.2015 4435 қайноқ

Шаҳло Аҳмедовадан кутилмаган тарона “Ўзинг бўлсанг бас”

Ёш бўлса-да бир қатор ютуқларга эришиб келаётган, хушовоз хонанда Шаҳло Аҳмедова бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг фақат янги тароналар жаранг сочадиган премьера лойиҳаси орқали навбатдаги композицияси тақдим этди. “Ўзинг бўлсанг бас” деб номланган мазкур тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва ижобий фикрлар билдирилди. Мухлисларга манзур келган “Ўзинг бўлсанг бас” қўшиғига айтилган ижобий фикрлар албатта хонанданинг янада жўшиб ижод қилишига ундаса ажаб эмас.

Шаҳло Аҳмедовадан кутилмаган тарона “Ўзинг бўлсанг бас”

Ушбу мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, серқирра ижодкор Бобур Умаров билан ҳамкорликда яратилган. Шаҳло Аҳмедованинг маълум қилишича мазкур қўшиққа маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида видеоклип суратга олинади. Трек йўналишида тасвирга олиниши режалаштирилган ва ҳозирга вақтда тайёргарлик ишлари олиб борилаётган мазкур клип тўғрисида тез кунда батафсил маълумот ҳамда суратга олиш жараёнидан қайноқ фотосуратларни тақдим этамиз. Айни дамда барчангизни Шаҳло Аҳмедова ижросидаги “Ўзинг бўлсанг бас” композициясини тинглашга чорлаб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol