АМИРА АЛИБЕКОВАНИНГ ЯНГИ ҚЎШИҒИГА КЛИП СУРАТГА ОЛИНМОҚДА
Куни-кеча ёш хонанда Амира Алибекова “Қани-қани” деб номланган янги таронасига клип суратга олиш ишларини бошлаб юборди.
Клипмейкир Темур Примқулов режиссёрлигида тасвирга олиш ишларининг биринчи кунида клипнинг трек қисми суратга олинади. Эндиликда, клипдаги воқеалар ривожи ҳам яқин кунлар ичида тасвирга олиниши режалаштирилган. Клип ғояси Наримон Григорянга тегишли.
“Қани-қани” таронаси хонанда ижодида янгича тарона бўлиши шубҳасиз. Нодир Азимов сўзи, Жасур Абдураҳмонов мусиқаси ва аранжровкаси билан тайёрланган қўшиқ руҳияти кўтаринки.
Хонанда ижодида яна бир қайноқ янгилик. Шу кунларда Амира Алибекованинг илк албоми сотувга чиқди.
15 та ҳит тароналари жой олган мазкур аудио албомда “Қани-қани” қўшиғини ҳам тинглашингиз мумкин бўлади.
Клипни суратга олиш жараёнидан экслюзив фотосуратларни томоша қилинг!