Шаҳзода янги телесериал учун саундтрек куйлади
Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи, мафтункор Шаҳзода айни дамда қизғин ижод уммонига шўнғиган. Бир қатор янги ғоялар устида иш олиб бораётган хонанда мухлислари учун қандай янгиликлар тайёрламоқда? Саволимизга жавоб олиш учун хонанданинг маъмури Даврон Муқимов билан боғландик.
Маълум бўлишича, мафтункор Шаҳзода янги альбом устида ишламоқда. Номи сир тутилаётган бу мусиқий тўплам тез кунда мухлислар эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган. Шунингдек жорий йилда ўтказилган концерт дастурининг видеоси куз фаслида сотувга чиқарилади. Бу эса концертга ташриф буюра олмаган мухлислар учун ажойиб совға бўла олади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда ўзбек киносида илк бор суратга олинган катта ҳажмдаги телесериал учун саундтрек куйлади. Қайси телесериал учун куйланганлиги, саунтрек ҳақидаги барча маълумотлар ҳозирча сир тутилмоқда ва албатта тез кунда биринчилар қаторида сайтимиз орқали маълум қилинади. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг ва севимли хонандангиз ҳақидаги энг қайноқ янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, 12-август куни “Ўзбегим таронаси” радиосида, соат 18:20 да Шаҳзода ижросидаги “Самолёт” деб номланган композициянинг премьераси бўлиб ўтади. Ҳонанданинг яккаҳон концерт дастурида куйланганидаёқ мухлисларга манзур келган бу қўшиқнинг премьерасини ўтказиб юборманг ва бизни кузатишда давом этинг.