Шоу-бизнес оламида янги ном Сарвар
Бугунги кунда шоу-бизнес оламида фаолият олиб бораётган ёш ва истеъдодли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг ҳар бири халқимизнинг эътиборига сазовор бўлиб, мухлислар орттириш ниятида ҳаракат қилишмоқда. Ана шундай ижодкорлар қаторига яна бир янги истеъдод эгаси қўшилди. Сарвар ёш бўлсада, эстрадамиз оламига қўрқмасдан, ўзгача шижоат билан қадам қўйди. Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳасида илк қўшиғи жаранг сочди. “Прости” деб номланган рус тилидаги мазкур композицияни тингловчилар ижобий фикрлар билан қарши олишди.
Мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Азиза Низамовага тегишли. Мусиқасива аранжировкаси Рустам Тўлашев томонидан яратилган. Маълумотларга қараганда таронага клип суратга олиш режалаштирилган. Айни дамда Сарварнинг “Прости” номли қўшиғини сиз ҳам тингланг ва баҳо беринг.