Далердан “Юрак” тарона премьераси

Сана: 20.04.2015 3415

Ёш бўлишига қарамай тинимсиз ижод қилаётган, кўплаб мухлислар аудиториясига эга хонанда Далернинг яна бир ижод намунаси бугун тингловчилар эътиборига тақдим этилди. “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлган хонанда янги қўшиқ ҳақида маълумотлар бериб, бошловчи билан самимий суҳбатда бўлди. Маълум бўлишича, премьера этилган “Юрак” номли янги таронанинг сўзи Феруз Абдуллаев қаламига мансуб. Мусиқасини эса “Шод” гуруҳи ижодкорларидан бири Шуҳрат Умаров басталаган. Аранжировка ишларини Жасур Бадалбоев бажарган.

Далердан “Юрак” тарона премьераси

Ҳар бир янги қўшиғи учун бир-бирига ўхшамас видеоклиплар яратишдан чарчамайдиган Далер, “Юрак” таронасига ҳам тез кунларда видео суратга олиш ишларини бошлаб юборса ажаб эмас. Бу ҳақда албатта энг биринчи бўлиб бизнинг сайтимиз орқали хабар топасиз.  Кузатиб боринг ва севимли хонандангиз ижоди ҳақидаги энг сўнгги маълумотлардан бохабар бўлинг.  

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol