Умид Шаҳобовдан янги тарона “Қуёш”

Сана: 05.08.2015 3238 қайноқ

Умид Шаҳобовдан янги тарона “Қуёш”

 

Истеъдодли хонанда Умид Шаҳобов мухлисларини янги тароналар билан хушнуд этишда давом этади.

Айни дамда бир нечта янги ғоялар устида иш олиб бораётган  бу ижодкорнинг  бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси узра премьера лойиҳасида навбатдаги таронаси жаранг сочди. “Қуёш” деб номланган бу композиция мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди. Жамшид Қосимов билан ҳамкорликда яратилган ушбу ижод маҳсулига видеоклип тасвирга олиш режалаштирилган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда яна бир таронани ёзиб тугатган ва тез орада мухлислар эътиборига тақдим этади. “Ватан” деб номланган бу қўшиқ мустақиллигимизнинг 24-йиллик шодиёнасига бағишланган. Умид Шаҳобовнинг берган маълумотига кўра, Тоҳир Муҳаммад сўзи ва Жамшид Қосимов мусиқаси билан ёзилган мусиқий асарга Шухрат Мавлонов режиссёрлигида видеоклип суратга олинади. Ҳозирги кунда тавсирга олиш жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда. Демак, ушбу жараёндан тўлиқ маълумот ва фоторепортажни тез кунда сайтимиз орқали тақдим этамиз. Шундай экан биздан йироқлашманг ва янгиликларимизни кузатишда давом этинг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol