Зулфиқор Мусоқов “Берлин-Оққўрғон” номли бадиий фильмини тақдим этади.

Сана: 11.12.2018 2340 қайноқ

Зулфиқор Мусоқов  “Берлин-Оққўрғон” номли бадиий фильмини тақдим этади.

Ўзбекистон санъат арбоби, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов “Берлин-Оққўрғон” номли бадиий фильмини тақдим этади.
“Берлин-Оққўрғон” бадиий фильми Ўзбекистон санъат арбоби, кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан сурат олинди. Ушбу фильмда 1941-1945 йилларда кечган Иккинчи жаҳон урушида ўзбек миллатининг жасур ва мард ўғлонлари, шунингдек, фронт ортидаги Ўзбекистон халқининг кўрсатган беминнат меҳнатлари ҳамда инсонийлик муносабатлари акс эттирилган.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Берлин-Оққўрғон” номли бадиий фильмнинг фақат оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тақдимоти ва намойишидан сўнг матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Агентлик, мавзуга бефарқ бўлмаган барча ОАВ ходимлари,телерадио, интернет журналистларини ҳамда мустақил блоггерларни ушбу анжуманда иштирок этишга таклиф қилади. “Берлин-Оққўрғон” бадиий фильмнинг ижодкорлари шу куни журналистларни қизиқтирган барча саволларга юзма-юз жавоб беришади.
“Ўзбеккино” МА матбуот хизмати.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol