Азимжон Сайфуллаев устозларини ишончини қай даражада оқлай олди...
Ёш бўлишига қарамай ўз истеъдоди билан халқ назарига тушиб бораётган хонанда Азимжон Сайфуллаев, устози Фарҳод Саидовнинг ҳар бир ўгитига, маслаҳатларига амал қилади. Ижодини ҳам устози йўлидан давом эттириб келаётган хонанда бугун ўзининг навбатдаги "Садо" деб номланган янги композициясини "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали мухлисларига армуғон этди.
Мазкур тарона Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Нишон Отамуродов репертуаридан жой олган бўлиб, уни бир неча йиллардан буён қайта куйлашни ният қилган Азимжон Сайфуллаев, устоз санъаткорга ҳавас қилган ҳолда ўз ниятига эришди. Бухоро мавригиларидан тузилган мусиқа ва Азиз Саид қаламига мансуб шеър асосида яратилган қўшиқ учун истеъдодли клипмейкер Шуҳрат Малонов томонидан суратга олинган видеоклип ҳам сайтимиздан ўрин олган.
Марҳамат, трек йўналишида яратилган ранг-баранг кадрларга бой, рақсга чорловчи видеоклипни томоша қилиб, кайфиятинни кўтаринг.