Хонанда Наргиз "Лолача" клипини тақдим этади

Сана: 04.09.2019 1436

Хонанда Наргиз "Лолача" клипини тақдим этади

Хушовоз хонанда Наргиз тез кунда бир нечта клипларини кетма кет намойиш этади. Улардан бири "Лолача" номли қўшиққа ишланган янги клип бўлиб, видео асар томошабинларга ҳавола этилиш арафасида. Унинг трейлери аллақачон мухлисларга тақдим қилинди ва кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Трек ва сюжетдан иборат бўлган бу ижод маҳсули барчанинг юзига табассум улашиши табиий. Буни албатта клипни томоша қилганингиздан сўнг, ўзингиз гувоҳи бўласиз. Видео асар Шуҳрат Мавлонов билан ҳамкорликда яратилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Наргиз клипмейкер Санжар Маткаримов билан биргаликда яна бир клипни суратга олдирган. Ушбу видеомаҳсулот ҳам яқин кунларда тақдим қилиниши режалаштирилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol