Улуғбек Раҳматуллаевдан навбатдаги туҳфа.

Сана: 14.03.2014 6681

Кетма-кет гўзал туйғуларга бой тароналар яратаётган таниқли хонанда Улуғбек Раҳматуллаев янги ижод маҳсули билан тингловчиларни хушнуд этиш истагида.

Ижодкор томнидан тақдим этилаётган бу сафарги ижод намунаси фильм учун махсус ёзилган саундтрек. “Севги балки бу жаннат” фильмига куйланган саундтрек Рустам Саъдиев ғояси асосида яратилган. Матн ва мусиқа муаллифлари Сарвар ва Комил. Мазкур қўшиқ ҳақида Рустам Саъдиев ўз фикрини билдириб ўтди:

- "Севги балки бу жаннат" деб ном олган янги кино асарим шахсан мен учун алоҳида ўринга эга, сабаби бу кино ижодимдаги энг романтикага, эҳтиросларга, ҳис-туйғуларга бой кино асари. Шу вақтгача бундай гўзал муҳаббат акс этган фильм яратмаган эдим. Аввалоси бу фильм халқимга манзур бўлишини истар эдим. Мен айнан шу юртда туғилиб ўсган эканман, демакки, шу юрт халқи учун хизмат қилишим керак. Саундтрек масаласига келсак, айтишим керак, мен Сарвар ва Комил ижодини ҳурмат қиламан. Шу сабаб ҳам уларга ушбу фильм учун саундтрек тайёрлаш масаласида мурожаат этдим. Қўшиқ тайёр бўлгач тинглаб, бу қўшиқни фақат Улуғбек Раҳматуллаев куйлаши керак деб ўйлаб қолдим. Сабаби айнан унинг ҳонишлари мазкур саундтрек ва фильмга мос деб ўйладим. 
Мазкур баҳор туҳфасининг премьераси “Ўзбегим таронаси” радиосида бўлиб ўтди. 

Ушбу қўшиқ кучли муҳаббатни тараннум этади. Ошиқларнинг қалб кечинмалари, юракни қамраган туғулар...буларнинг барчасини таронани тинглаб ҳис этишингиз мумкин.

Дарвоқе, “Севги балки бу жаннат” фильмининг бош ролларида Йигитали Мамажонов ҳамда Юлдуз Ражабовани кўришингиз мумкин. Шунингдек, Муяссар Бердиқулова, Санжар Шодиев, Дилноза Умароваларнинг ҳам актёрлик маҳоратидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Мазкур қўшиқни сайтимизда ҳам тинглаш имконияти бор.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol