“Нилуфар”ини излаган Элёр Маҳкамов
Истеъдодли хонанда Элёр Маҳкамов ижодидаги бироз танаффусдан сўнг яна янги қўшиқ тайёрлагани ва профессионал ижодкорлар томонидан унга видеоклип суратга олинаётгани ҳақида маълумот бергандик. Бу эса хонанданинг мухлислари эътиборини тортиб, премьера кунини интизорлик билан кутишди. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида меҳмон бўлган хонанда ўзининг ижодий янгиликлари ҳамда премьераси бўлиб ўтган “Нилуфар” деб номланган янги қўшиқнинг яратилиши ҳақида тингловчиларга маълумот бериб, студияга боғланган мухлисларининг илиқ фикрларидан мамнун бўлди.
Тингловчиларга туҳфа этилган таронанинг сўзи ва мусиқаси муаллифи, бир неча кинофильмлари билан таниш бўлган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бўлиб, бу ижодкорнинг мусиқа борасидаги илк иши экан.
“Нилуфар” таронаси учун аввал хабар берганимиздек, истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов ҳамда маҳоратли оператор Рустам Муродов ҳамкорлигида видеоклип суратга олинган. Мазкур маҳсулотни ҳозирнинг ўзидаёқ сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.