Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Сана: 11.08.2014 4212 қайноқ

Севги-муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлар доимо инсон қалбига яқиндир. Сабаби муҳаббат гўзал туйғулардан бири бўлиб, инсонни юксакларга кўтаради. 

Нилуфар Усмонова ҳам қалбидаги меҳр-муҳаббатини ўзининг янги қўшиғи орқали изҳор қилишга қарор қилди.

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Бу сафарги тарона инсонни бутунлай романтика оламига олиб кетади, севиш ва севилиш бахти нақадар ёқимли эканлигига яна бир бора ишонч берувчи мазкур қўшиқ “Севги қиссаси” дея номланади. 

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

 Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Таронани яратишда Нилуфар Усмонова Шуҳрат Нуралиев ва бастакор ва аранжировкачи Жасур Абдураҳмонов билан ҳамкорлик қилди. 

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

“Севги қиссаси” қўшиғи учун видеоклип ҳам суратга олинди. Видео Сарвар Исаев томонидан тасвирга олинди. Тарона мазмунига монанд муҳаббат оламига етакловчи ва романтик руҳ баҳш этувчи махсус декорация яратилди. 

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

 Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Нилуфар Усмонованинг ўзи ҳам оппоқ бежирим либосда намоён бўлган. Унинг кўриниши клипга янада жозибадорлик қўшади. Видеоклип суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. 

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Нилуфар Усмоновадан романтик тарона премьераси

Муҳаббат билан ҳаётнинг гўзаллигига ишора этувчи таронани сайтимиз орқали қарши олинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol