Азиза Низомова ва Диёр Маҳкамовнинг шов-шувларга сабаб бўлган дуэт премьераси

Сана: 19.12.2014 6063 қайноқ

"Сетора" гуруҳи орқали кўпчиликка таниш бўлган Азиза Низомова ўз истеъдоди билан кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда. Бугунги кунда яккахон хонандаликда ҳам ўзини синашни бошлаган ижодкор дуэт тарона ҳисобланади. 

Азизага дуэтдош эса Диёрбек Маҳкамовдир. Диёр Маҳкамов эстрадамизда кўплаб хонандалар билан дуэт куйлаган ва ҳар бир дуэт хит даражасига кўтарилганини алоҳида эслатиб ўтиш лозим. 

Азиза Низомова ва Диёр Маҳкамовнинг шов-шувларга сабаб бўлган дуэт премьераси

"Севгимиз" дея аталган таронанинг матни Баҳодир Низомовга тегишли. Мусиқа ва аранжировка эса Дониёр Агзамов томонидан тайёрланган. 

Азиза Низомова ва Диёр Маҳкамовнинг шов-шувларга сабаб бўлган дуэт премьераси

Қўшиқ бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк марта тингловчиларга тақдим этилди. Ижтимоий тармоқларда ҳам шов-шувларга сабаб бўлган тарона илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Премьера дастурига шахсан Азиза ва Диёр Маҳкамовнинг ўзлари ФМ 101.00 тўлқини студиясига ташриф буюришди.

 Азиза Низомова ва Диёр Маҳкамовнинг шов-шувларга сабаб бўлган дуэт премьераси

Бир неча кун аввал бу қўшиқ учун клип ҳам суратга олингани ҳақида хабар бергандик. Бугун сайтимиз орқали қўшиқнинг клипини ҳам қарши оласиз! Дилмурод Агзамов томонидан тасвирга олинган клип ўзига хос сюжетли трек йўналишида бўлиб, унда Диёрбек Маҳкамов ва Азизани ўзгача кўринишда томоша қилишингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol