Беҳруз Тоҳиров шўх қизалоқларга атаб қўшиқ куйлади
Сана: 01.03.2017
3587
Ёш бўлишига қарамай, кўпгина ютуқларга эришаётган хонанда Беҳруз Тоҳиров баҳорнинг илк кунида халқимизга ўз туҳфасини совға тариқасида тақдим этди. У шўх қизалоқларга бағишланган “Шўх қизалоқ” номли навбатдаги таронасини юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра ҳавола қилди.
Тингловчилар томонидан илиқ фикрлар билан кутиб олинган композиция сўзини хонанданинг ўзи ёзган. Мусиқаси ва аранжировкаси устида Миродил Ҳакимов ишлаган. Мазкур қўшиққа видеоклип суратга олиш режалаштирилган бўлиб, у чет элда тасвирга олинади. Ҳозирча Беҳруз Тоҳиров қайси давлатда суратга олиш жараёнлари бўлиб ўтишини сир сақламоқда.