Афсонадан “Мени эсла” тарона премьераси

Сана: 03.06.2015 3544

Ижодидаги бироз танаффусдан сўнг айни кунда самарали ижод қилиб, кетма-кет янги қўшиқлар яратаётган истеъдодли хонанда Афсона қизғин ижод билан банд. Деярли ҳамма вақтини ижодга бағишлаган хонанда ўз ишининг усталари бўлган ижодкорлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Афсонанинг янги ижод намунаси бугун FM 101.0 тўлқини орқали тингловчилар эътиборига ҳавола этиларкан, хонанда мухлислари эътибори унинг учун олий бахт, уларнинг фикр ва мулоҳазалари эса қадрли эканини айтиб ўтди.

 

Афсонадан “Мени эсла” тарона премьераси

Премьера этилган “Мени эсла” номли тарона Ренат Собиров сўзи ва мусиқаси асосида яратилган бўлиб, Азамат Отажонов мусиқий сайқал берган.     

Хонанданинг маъмури хабар беришича, мазкур қўшиқ учун яқин кунларда видеомаҳсулот суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Айнан қайси режиссёр билан ҳамкорлик қилиниши эса ҳозирча ноаниқ. Тасвирга олиш жараёнлари бошлангач, албатта фоторепортаж тақдим этамиз ва тўлиқ маълумотлар берамиз. Ҳозирча эса, “Мени эсла” таронасига баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol