МАШҲУРА ЭРГАШЕВА ҲАЁТИДА “БИР ЙИГИТ” ПАЙДО БЎЛДИМИ?
Йигитнинг қизга бўлган муҳаббати пинҳона бўлади. Уни айтишга ботинолмай, бир умр юрак тўрида асраб юради. Аммо истеъдодли хонанда Машҳура Эргашева бунинг имконини топган кўринади.
Хонанданинг Муродилла Ҳакимов сўзи, мусиқаси ва аранжировкаси билан тайёрланган “Бир йигит” таронаси 6 июнь куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера қилинди. Айни пайтда мухлислари эътиборига кетма-кет янги тароналарини тақдим этаётган Машҳур Эргашеванинг ижод намунаси барчага бирдек манзур келмоқда. Миллий эстрада йўналишида дилтортар қўшиқларни ҳадя этаётган хонанда тингловчи ва мухлисларининг қўллаб-қувватлашидан руҳланиб қайноқ янгиликларни тақдим этишда давом этяпти.
“Бир йигит” таронаси ҳам шулар жумласидандир. Қўшиқ радио тўлқинида жаранг сочиши билан кўплаб тингловчилар қўнғироқ қилиб илиқ фикрларини туҳфа этишди.
Сайтимизда премьера қилинган мазкур таронани сиз ҳам тинглаб баҳо беринг!