Бетакрор Шаҳзода ва Dr Costi билан ҳамкорликда янги тарона яратди

Сана: 23.11.2016 5254 қайноқ

Бетакрор Шаҳзода ва Dr Costi билан ҳамкорликда янги  тарона яратди

Ўзбек санъатини бутун дунёга таништиришда хонандаларимиз орасида бетакрор Шаҳзоданинг ўрни беқиёс. У нафақат юртимизда фаолият олиб борадиган севимли хонандалар билан, балки  дунё таниган ва тан олган бир нечта машхур хонандалар билан ҳамкорликда ижод қилиб, кўпгина хит тароналар яратишга муваффақ бўлган. Бундай ҳамкорликларнинг бардавомлиги эса хонанданинг фақатгина омадли эканига боғлиқ бўлибгина қолмай, унинг интилувчанлиги, меҳнаткашлиги ва ширинсуҳанлигида ҳамдир. Сўзимиз бошида дуэт тароналарга тўхталиб ўтишимиз бежиз эмас.

Хонанда Шаҳзоданинг маъмури Даврон Муқимовнинг берган маълумотларига кўра, хонанда Dr Costi билан ҳамкорлида яна бир тарона яратишди. “Billionaire” деб номланган бу қўшиқ мухлислар учун кутилмаган туҳфа бўлиши шубҳасиз. Шўх, кайфиятни кўтарувчи мазкур ижод маҳсули 25-ноябрь кунидан бошлаб, барча фм тўлқинларида жаранг сочади. Бу ҳамкорлик, қўшиқ ҳақида премьера куни батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol