Тез кунда янги кинокартина премьераси
Қиш мавсумида бўлиб ўтаётган кинофильмлар кетма кетлиги давом этади. Серқирра ижодкор Аҳад Қаюм яна бир фильмини премьера қилиш арафасида. "Муҳаббат ва Нафрат" номли ушбу картина Аҳад Қаюмнинг катта экранларга чиқиши кутилаётган иккинчи фильмидир. Олдинроқ унинг "Натижа" номли кино асари ҳам тайёрлиги ҳақида хабар берган эдик.
"Муҳаббат ва Нафрат" фильми ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, ғоя муаллифи, ркжиссёр ва бош роль ижрочиси Аҳад Қаюм. Сценарий муаллифи Нозима Зиё. Фильм учун қўшиқларни Сардор Мамадалиев ва Хуршид Расулов ижро қилган. Картинада Саида Раметова, Ҳамид Тошпўлатов, Лутфулло Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева, Жамила Ғофурова, Луиза Расулова ва бошқалар иштирок этган. Ўйлаймизки, бу кинофильм томошабинларни бефарқ қолдирмайди ва барчага бирдек ёқади.