"Радио" гурухи ижодкорларидан "Не керак" тарона премьераси

Сана: 06.05.2015 5294 қайноқ

Аввалига "Наво" гурухида фаолият олиб борган, бугунги кунда эса "Радио" гурухини ташкил қилиб ўз истеъдодларини намоён қилаётган  ижодкорлар Дониёр Ҳафизов ҳамда Юля Проскуренко ўзларининг янги "Не керак" дея номланган тароналарини "Ўзбегим таронаси" радиосининг премьера лойиҳасида мухлисларга тақдим этишди. Бу икки истеъдоднинг ижодларини қўллаб қувватлаб премьерани тинглаган тингловчилар таронани зўр олқишлар билан қабул қилишди ва гурухнинг ижодий фаолиятини яхши баҳолашди.

"Радио" гурухи ижодкорларидан "Не керак" тарона премьераси

Айтиб ўтиш жоиз "Не керак" қўшиғининг мусиқаси Рустам Ҳудойбердиевга, аранжировкаси Муҳаммадшерзод Маҳсудовга, матни эса Севдиёр Давлетовга тегишли. Шу кунларда мазкур тарона учун оператор Жаҳонгир Ибрагимов томонидан видеоклип тасвирга олинади. Дониёр Ҳафизов эса клипга режиссёрлик қилади. Суратга олиниши режалаштирилган видеомаҳсулот ҳаётий воқеаларни ўз ичига олади.

"Радио" гурухи ижодкорларидан "Не керак" тарона премьераси

Яна бир маълумот, "Радио" гурухи ижодкорлари томонидан кетма-кет янги тароналар ҳам тайёрлаб қўйилган. Тез кунда Фм 101.0 тўлқини ҳамда сайтимиз орқали мазкур ижод маҳсулларидан баҳраманд бўласиз. Хозир эса сайтимиздан ўрин олган "Не керак" таронасини тингланг ва баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol