“Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда” клип жараёнидан фоторепортаж
Шоу бизнес оламида ҳамиша ўзига ҳос имиджи ва ноанъанавий чиқишлари, бошқалардан ажралиб турувчи ижоди билан барчани эътиборини тортувчи Каниза тез кунда мухлисларини хушнуд этиш ниятида. Барчага таниш бўлган “Мани ёрим Қўқонда” дея номланган таронаси тингловчилар қалбидан муносиб ўрин олганидан сўнг Жиззахлик мухлисларини илтимосларини инобатга олиб, уларни ҳам хурсанд қилиш мақсадида “Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда” дея қўшиқни қайта куйлагани хақида хабар бериб, мазкур тарона учун видеоклип суратга олиниши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот бергандик.
Бугун ана шу видеомахсулотнинг суратга олиш жараёнидан фоторепортаж тақдим этмоқдамиз.
Айтиб ўтишимиз лозим, Жиззах ва Қўқон шахарларида олиб борилган тасвирга олиш ишларига ёш, истеъдодли ижодкор Исраил Исмаилов режиссёрлик қилди. Тез кунда видео тайёр ҳолга келиб, албатта бизнинг сайтимиз орқали премьера этилади. Ўтказиб юборманг.