Ёқуббек Қудратовдан “Девона”.

Сана: 30.01.2014 4560

Бир нечта таъсирли клиплари, ёқимли қўшиқлари билан танилган Ёқуббек Қудратов янги туҳфасини ҳозирлади.

Аранжировкаси Ахмад Хожиматовга тегишли бўлган, мусиқасини Шерали Файзиев яратган “Девона” номли қўшиқ Машраб ғазалига ижро этилган.  Қўшиқнинг премъераси 30 январь куни “Ўзбегим таронаси” радиосида. Қўшиқни тинглагач, фикр мулоҳазаларингизни ФМ 101 тўлқинининг тўғридан тўғри эфирида билдиришингиз мумкин. Фикр билдираётганда рақсга тушиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин, ахир қувноқ тарона эътиборингизга ҳавола этилади.  Ёқуббекнинг айтишича, қўшиқлар матнини саралаб саралаб танлайди, шеър  ўқиётганда юраги “жиз” этмаса,  ижро этмайди. Қўшиқлари учун қалами ўткир  шоирларнинг  шеърларини  танлайди. Шунингдек, Ёқуббек Қудратов  баҳор фаслида янги “Мажнунтол” номли қўшиғини тингловчиларга тақдим этишни режалаштиряпти, айнан шу таронага клип ҳам суратга олиш арафасида. Яқиндагина санъат оламига кириб келган ижодкорга омад тилаймиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol