Номи сир тутилган таронани Ёқуббек Қудратов ким учун куйлади...
Ёш бўлишига қарамай бошқа хонандалардан ажралиб турувчи ижоди билан эътиборга тушиб бораётган хонанда Ёқуббек Қудратов яна бир янги тарона яратганлиги ҳақида ҳабар бергандик. Бугунги кунгача номи сир тутилаётган тарона “Ёр ёр” деб номланиб шеъри ва мусиқаси устида Шерали Файзуллаев ишлаган. Мусиқий сайқал эса истеъдодли ижодкор Аҳмад Ҳожиматовики.
Хонанда шу кунларда мазкур қўшиқни режиссёр Дилмурод Агзамов, профессионал оператор Рустам Муродов ҳамкорлигида тасвирга олдириб ўз муҳлислари учун туҳфа этиш истагида.
Видеоклип икки севишган қалбнинг тақдири айри тушгани аммо уларнинг муҳаббати қалбларда абадий қолиши ҳақида бўлиб унда хонанданинг ўзи бош ролни талқин этган.
Бизни кузатишда давом этинг. Ёқуббек Қудратовнинг “Ёр ёр” таронасига ишланган видеомаҳсулотни томоша қилиш учун яна оз фурсатлар қолди.