"Арслон изидан" фильми рус тилида тақдим этилади.

Сана: 21.09.2017 2432

"Арслон изидан" фильми рус тилида тақдим этилади.

Айни дамда юртимиз кинотеатрларида энг кўп томоша қилинаётган фильмлардан бири бўлган "Арслон изидан" картинаси эндиликда рус тилида ҳам тақдим этилади. Фильм ижодкорлари кўп сонли томошабинларнинг талаб ва истакларига биноан мазкур картинани рус тилига таржима қилишди. Яқин кунларда юртимиз кинотеатрларида намойиши бошланадиган бу картинанинг рус тилидаги талқини "По следам льва" деб номланади.
Эслатиб ўтамиз, “Арслон изидан” фильми Азиз Раметовнинг илк режиссёрлик иши ҳисобланади. Картинада одам савдоси, гиёҳвандлик балосига дучор бўлганлар тақдири атрофлича кўрсатиб берилган. Фильмда Азиз Раметов, Улуғбек Қодиров, Зара Ширинова, Алишер Усмонов, Алихан ва бошқалар иштирок этган. Кино асарнинг бош продюсери Саида Раметова.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol