Бетакрор Райҳондан янги тарона премьераси “Келинчак”

Сана: 17.08.2015 5483 қайноқ

Бетакрор Райҳондан  янги тарона премьераси “Келинчак”

Ўзбек эстрадасининг беқиёс юлдузи, бетакрор ва латофатли Райҳон куни кеча синглиси Насибани катта ҳаётга кузатди. Шу куни Райҳон ҳар қачонгидан ҳам бахтлироқ эди. У синглисининг висол оқшомида кутилмаган совғани тақдим этди.

Бетакрор Райҳондан  янги тарона премьераси “Келинчак”

“Келинчак” деб номланган бу тарона Насиба учун энг муносиб совға бўлди десак муболаға бўлмайди. Бугун "Ўзбегим таронаси" радиосининг премьера лойиҳаси орқали Райҳон ушбу қўшиғини тақдим этди. Мухлислар томонидан кутилганидан ҳам аъло даражада қабул қилинди. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган, бир олам қувонч ва бахт нафаси акс этган тарона илк жарангидаёқ тингловчилар қалбидан жой эгаллади ва олқишларга сазовор бўлди.

Бетакрор Райҳондан  янги тарона премьераси “Келинчак”

Хонанданинг маълум қилишича, “Келинчак” композицияси синглиси Насибанинг висол оқшомидаги энг ёрқин лаҳзалар акс этган видеолавҳалар билан уйғунлаштирилади ва тез орада мухлислар эътиборига видеоклип ўрнида ҳавола этилади. Айни дамда сиз сайтимиз орқали “Келинчак” таронасини тинглаш ва фикр-мулоҳазаларингизни билдириш имкониятига эгасиз. Марҳамат, тингланг, баҳо беринг ва севимли хонандангиздан кутилаётган янги ижод маҳсулини кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol