Cевинч Мўминовадан "Кўйлагим" клип премьераси
Эстрадамизда юлдуз жуфтликлар сони ортиб бормоқда. Аммо, улар орасида Севинч Мўминова ва Шароф Муқимовнинг оиласига кўпчиликнинг ҳаваси келади. Улар куйлаган дуэтлар эса мухлислари юрагини забт этади. Яқин кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган ''Сўнгги кун'' кинокартинасида уларнинг иккиси бош қаҳрамон образларини талқин этганлар.
Мазкур фильм учун яратилган саундтрек эса "Ўзбегим таронаси" радиосида премьера этилган куниёқ тингловчиларнинг севимли тароналари қаторидан жой олди.
Бундан ташқари Севинч ижодида янги тарона яратгани ва унга видеоклип суратга олинаётгани ҳақида хабар бергандик. Мана бугун ана шу видеомаҳсулотни томоша қилиш имконига эгасиз. “Кўйлагим” номли янги қўшиқнинг сўзи Гулбаҳор Мўминовага, мусиқа ва аранжировкаси эса Рустам Тулашевга тегишли. Видеоклипни таниқли клипмейкер Жасур Шаметов суратга олди. Кичик сюжетни ўз ичига олган видеоклип Севинч Мўминова иждида кутилмаган янгилик бўлади, десак муболаға бўлмайди.
Марҳамат сайтимиз орқали мазкур видеоклипни томоша қилинг ва баҳо беринг.