Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

Сана: 26.02.2015 4124 қайноқ

1-2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида эл суйган санъаткор, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ҳалқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг навбатдаги “Сени қумсагайман” деб номланган яккахон концерт дастури бўлиб ўтади. Айни кунларда мунтазам репитиция жараёнлари билан банд бўлган ижодкор билан кўришиб, дастурга тайёргарликлар ҳақида сўрадик.

Ғуломжон Ёқубов:

Мен ҳар бир концерт намойиш этганимда аввалгиларига ўхшамаган, мутлақо ўзгача дастур тайёрлашга ҳаракат қиламан. Бу йилги концерт ҳам кутилмаган янгиликларга бой бўлади.

Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

 Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

Деярли барча қўшиқлар янги, ўтган йилги тароналар ўрин олмаган. Аммо, 4-5 та композициялар борки, улар йиллар давомида халкимиз қалбидан жой эгаллаган ва ижро этмасам мухлисларим албатта куйлашимни сўрашади.

Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, мухлислар талабини инобатга олиб ижро этиладиган эски қўшиқларимни аввалги ҳолича эмас, балки дуэт тарзда тақдим этмоқчиман. ''Кулишларингдан''  дастур репертуарининг энг кутилмаган сюрпризи бўлади. Яна бир сирни очаман, концертда Comedy.uz резидентлари  иштрок этишади. Нима учун айнан улар, аҳир таниқли қизиқчилар ҳам борку, деган савол туғилиши мумкин. Сабаби, мен олдинги дастурларимда кўпчилик кулгу усталари билан ишлаганман. Яна айтиб ўтаман, аввалгиларга ўхшамаслиги учун янгилик киритишга интилиб, бу йил ёшларни таклиф этдик. Мен доим ёшлар билан ҳамкорлик қилишга ҳайрихоҳ бўлганман ва бундай лойиҳаларимиз халкимизга манзур келган. Менинг концертимга ташриф буюрган томошабинлар орасида ёшлар ҳам бор, аммо аксарияти ёши катталар бўлади. Бу ижодкор ёшларни, яъни Comedy.uz резидентларини ёши катталар қандай кутиб олади, шуни билмоқчиман. Концертдан кейин бу мулоҳазаларни албатта эшитамиз. Ёшларга ижод қилишига имкон бериш керак. Инсонларни кулдириш жуда қийин, ҳаётда бўлаётган ҳодисаларни енгил юмор билан элга кўрсатиш осон эмас. Томошабинлар зерикиб қолмасликлари учун ҳам қизиқарли бўлишига ҳаракат қилмоқдамиз.

Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

 Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

Репертуардаги қўшиқлар ичида турли ёш вакиллари учун аталганлари бор, ҳар бир кўнгли нозик мухлисга манзур келади, деган умиддаман.

Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

Созандалар гуруҳи барчаси жам бўлиши билан жонли ижродаги репетиция жараёни бошлаб юборилди. Ҳар бир чолғу асбобининг созларига диққат қилиб, катта масъулиятни ҳис қилган ҳолда тайёргарлик кўраётган гуруҳ икки кунлик концертда ўз меҳнатлари самарасини кўради. Томошабинлар олқиши уларнинг ижодий меҳнатига берилган баҳо бўлади деб ўйлаймиз. Тез кунда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ҳалқ артисти Ғуломжон Ёқубов концерт олди “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлади. Ўтказиб юборманг, кузатишда давом этинг. 

Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

 Ғуломжон Ёқубов катта тадбирга катта тайёргарлик кўрмоқда...

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol