Зиёда гастрол сафарига отланмоқда

Сана: 06.03.2021 1264

Зиёда гастрол сафарига отланмоқда

Барчанинг севимли хонандаси Зиёданинг Қирғизистонлик мухлислари учун совғаси бор.  У 21 март куни Ҳамдам Собиров билан бирга яккахон концерт дастурини  тақдим этишини маълум қилди. Наврўз айёмига Қирғизистонлик мухлислар учун муносиб совға бўлиши кутилаётган дастурда томошабинларга байрамона туҳфалар ҳам тайёрланмоқда. Шу билан бирга Зиёда юртимизда ҳам яккахон концертини ўтказиш нияти борлигини ва куз фаслида бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Хонандага омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol