Сарвар ва Комилнинг дўстлигига ким ёки нима раҳна солди
Шоу бизнес оламида яна бир шов-шувли хабар. "Беном" гурухи ижодкорлари Сарвар ва Комил тарқалиб, ижодкорлар бирга ҳамкорлик қилишдан бош тортишган. Охирги пайтда Комилнинг катта тадбирларда, тв орқали берилган дастурларда қолаверса "Йил қўшиғи" гала концертида ҳам мукофотни якка ўзи олгани ва интервью бергани кўпчиликда турли саволлар туғдирган эди.
Мазкур тушунмовчиликларга ойдинлик киритиш мақсадида ижодкорларнинг прдюссери Баҳрул Қурбоновга мурожаат қилдик.
Баҳрул Қурбонов:
Айни дам айтишим мумкин Сарвар Азимов композиторлик фаолиятини давом эттирмоқда аммо қўшиқ айтмайди. Комил Фозилов эса якка ўзи ижод қилмоқда. Уларнинг орасидаги дўстона муносабатларнинг дарз кетишига ким ёки нима сабаб бўлганини ҳозирча айтолмайман.
Тез кунда, ижодкорларнинг ўзлари ташриф буюриб Popcornuz сайти орқали ҳаммасини ошкор қилишади.