Жаҳонгир Позилжонов "Анҳор"ни янги талқинда куйлади

Сана: 10.08.2019 1386

Жаҳонгир Позилжонов "Анҳор"ни янги талқинда куйлади

Хонанда Жаҳонгир Позилжонов ва Божалар гуруҳи носталгияга айланган "Анҳор" таронасини қайта куйлаб, унга клип суратга олдириб мухлисларига тақдим қилди.
Мазкур ижод маҳсули халқимизга ўзгача кайфият бағишлади десак муболаға бўлмайди. Барчани хотиралар сари етаклаган қўшиққа ишланган клип ҳам томошабинларга манзур келди. Тарона ва клип муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Радиус 21 томонидан яратилган. Янгича аранжировка Ботир Алиев томонидан амалга оширилган. Клип эса Божалар гуруҳи ғоясига кўра тасвирга олинди. Оператор Ҳожиакбар Ҳожиев.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol