Бир неча шевада куйланган тарона мухлисларнинг эътиборини тортди Канизадан бу сафар "Ҳожи ака" премьера
Шоу бизнесимизда ажралиб турувчи ўзига хос имиджга эга ва қувноқ кайфиятдаги тароналари билан аммаси-ю холаси, амакиси ва поччаси, ҳатто қайниопалари ҳақида куйлаб ўтган хонанда Каниза бугун яна бир янги таронани мухлисларига армуғон этди.“Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлган Каниза премьерадан олдин бошловчи Турсуной Алимова билан ижодий суҳбатда бўлди. Янги тарона ҳақида қисқача маълумот бериб, таронада турли вилоятларимизга хос шеъвалардаги сўзлари учрашини ва у юртимизнинг ҳар бир чеккасидаги мухлисларини кўнглига манзур келишини истаган ҳолда яратилганини айтиб ўтди.
“Ҳожи ака” деб номланган янги композиция аввалги сериал тарзида давом этаётган тароналарнинг давоми сифатида ижро этилганини, қўшиқ эфирга узатилгач, тингловчилардан бири йўллаган саволга жавоб тарзида маълум этган Каниза, “Аммаси, холаси, поччаси, тоғаси, қайнопасидан кейин ва ниҳоят турмуш ўртоғи ҳақида ҳам қўшиқ яратишга қарор қилдим”, деб тарона ҳақидаги сирни ошкор этди.
Янги қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси муаллифи SMG таҳаллуси билан танилган ижодкор бўлиб, аранжировкани Жамшид Гаффаров амалга оширган. Мазкур тарона учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошланишини айтиб ўтган Каниза, радиомухлислар томонидан билдирилган илиқ фикрлардан боши осмонга етди. Хонанданинг келгуси ижодига зафарлар тилаган ҳолда янги таронани эътиборингизга ҳавола этимиз. Тинглаб баҳо беринг.