Серқирра ижодкордан илк тарона
Ёш ва истеъдодли ижодкор Суръат Исломов бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси меҳмони бўлди. Бунга сабаб эса янги ижод намунасини тақдим этишдир.
Премьера лойиҳасида унинг "Олиб кет" номли қўшиғи номли қўшиғи тингловчилар учун илк марта жаранг сочди.
Суръат Исломов суҳбат жараёнида ўзининг ижодий фаолияти ва янги тақдим этилган қўшиқ ҳақида маълумот бериб ўтди.
Собиқ "Фоний" гуруҳи аъзоси бўлган Суръат "Олиб кет" номли қўшиқнинг матнини ўзи ёзган. Аслида икки йил аввал ёзилган шеър бугунга келиб қўшиққа айланди.
Дардли ва аламли муҳаббат ҳақидаги тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Турли ижобий фикрлардан илҳомланган Суръат Исломов бунданда самарали ижод қилишга ваъда берди.
Аввалроқ мазкур қўшиқ учун видеоклип суратга олинаётгани ҳақида хабар бергандик. Демак, тез кунда айни вақтда монтаж ишлари олиб борилаётган клипнинг премьерасини қарши оласиз! Хозирча эса таронадан баҳраманд бўлинг!