Юлдуз Усмонова ваъдасини устидан чиқди

Сана: 25.01.2021 957 қайноқ

Юлдуз Усмонова ваъдасини устидан чиқди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Дубайга икки мақсад билан кетгани ҳақида маълум қилган эдик. Бири ҳордиқ чиқариш бўлса, иккинчиси янги қўшиққа клип ишлаш. Примадонна бу сафар ҳам сўзининг устидан чиқди. Дубайда мириқиб дам олди. У бу шаҳарда машҳур ошпазнинг ресторанидан тортиб, то кўзга кўринган таниқли тадбиркорнинг шахсий ҳайвонот боғигача меҳмон бўлди. Мухлислари ҳам онлайн равишда севимли санъаткорига ҳамроҳлик қилишди. Ваъдага мувофиқ видеоклип ҳам тасвирга олинди. Юлдуз Усмонова клипни суратга тушириш жараёнининг ўзидаёқ видео тайёрлаб, қўшиқни премьера қилди. “Бебаҳо” номли мусиқий асар халқимизга ёқди. Қолаверса унинг шинавандалари видеолавҳани кўриб, бу ғоядан мамнун қолишди. Меҳр-муҳаббатни чуқурроқ ҳис этишди. Олдинда эса клип премьераси сизларни кутмоқда. Видео асар режиссёр Жонред Сагдиев томонидан суратга олинди. Оператор Ҳожиакбар Ҳожиев. Клип трек услубида! Юлдуз Усмоновани унда бетакрор образларда кўрасиз. Тан олиш керак устоз санъаткорнинг ҳар бир ижод маҳсули юраклардан муносиб ўрин эгаллайди. Бу эса санъаткор учун энг олий мукофот. Жон-жахти билан ҳаракат қилганнинг меҳнати самараси бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Шундай эмасми? 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol