Зоҳиршоҳ Жўраевдан узоқ кутилган видеопремьера

Сана: 05.08.2021 715 қайноқ

Зоҳиршоҳ Жўраевдан узоқ кутилган видеопремьера

Хушовоз хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев мухлислари эътиборига янги ижод маҳсулини тақдим этди.
"Севдим" номли қўшиқ ва унинг клипи маълумки, халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутилаётган эди. Ҳам қўшиқ, ҳам клип премьераси нафақат хонанданинг мухлисларини, балки, клипда бош ролни ижро қилган спортчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг ҳам мухлисларини хурсанд қилди. Клипда ўз қаҳрамонини маромига етказиб ижро қилган профессионал боксчининг актёрлик маҳоратига томошабинлар тан берди десак адашмаймиз. Қолаверса клипда халқ севган актёр Беҳзод Муҳаммадкаримов, актриса Райҳон Асадова ҳам бош ролларни ижро қилишган. Албатта томоша қилинг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol