Улуғбек Исмаилов яна ижодга қайтди
Сана: 23.01.2015
4894
Испаниялик таниқли қўшиқчи, продюсер ва актёр Энрике Иглесиаснинг ижодига иҳлос қўйган ва бир саҳнада кумири билан қўшиқ айтишга мушарраф бўлган хонанда Улуғбек Исмаилов ўз тингловчиларига эга. Хонанда қайсидир муддатга ижоддан чекингани албатта мухлисларини қизиқишини орттирди.
Маълум бир танаффусдан куч ва ғайрат олган Улуғбек ўз мухлисларига атаб "Хайр" деб номланган янги қўшиқ яратди. Матни, мусиқаси ва аранжировкаси Бобур Умаровга тегишли бўлган мазкур таронага клипмейкер Рауф Набиев, ғояси хонанданинг ўзига тегишли бўлган клип суратга олинмоқда.
Видеомаҳсулот нафақат трек йўналишида, балки унинг яратилишида компьютер графикасидан ҳам фойдаланилган. Сайтимизни кузатиб боринг тез кунда тайёр видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз.