Асал Шодиева Сардор Раҳимхоннинг клипида роль ижро этишдан бош тортди
Бир неча кун олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон янги “Азизам” номли таронасига видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборган эди.
Сардор Раҳимхоннинг деярли ҳар бир видеоклипида Асал Шодиеванинг роль ижро этиши одатга айланиб улгурган. Бу сафар ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда “Азизам” видеоклипида бош ролларни Асал Шодиева ва унинг партнёри сифатида маҳоратли актёр Бобур Йўлдошев ижро этаётган эди. Сўнгги вақтда, ноодатий видеоклиплар суратга олиб кўпчиликнинг эътиборини тортган клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинётган “Азизам” видеоклипиниг тасвирга олиш ишлари жадал кетаётган бир пайтда Асал Шодиева суратга тушишдан бош тортди. Нима учун суратга олиш ишларининг ўртасида актриса роль ижро этишдан воз кечди? Дилмурод Агзамов билан актриса нимани келиша олишмади? Бу саволларга жавоб олиш учун клип ижодкорларига юзландик, бироқ, сабабини айтишни исташмади. Демак, воқеалар ривожини кузатамиз. Асал Шодиеванинг сўнги қарори қандай якун топишини тез кунда билиб оламиз.