Беном гуруҳининг гастрол сафарлари давом этади

Сана: 07.04.2021 900 қайноқ

Беном гуруҳининг гастрол сафарлари давом этади

Хабарингиз бор “Беном карвони” Республикамиз бўйлаб гастролга чиққан ва ҳар бир вилоятнинг марказий шаҳарларида, бепул концерт дастурини тақдим этмоқда. Қаршидан сўнг Жиззахда давомланган концерт ҳам юқори кайфиятда ўтди. Жонли ижро, меҳр-муҳаббатга тўла дийдор, кўзни қувнатувчи минглаб чироқлар, жўр бўлиб айтилган қўшиқлар, хуллас Беном гуруҳи яна катта таассурот билан Жиззахдан Гулистонга қараб йўл олди. Ҳар бир манзилда катта хурсандчилик билан байрамона тарзда қаршиланаётган Сарвар ва Комил ўз ниятига етмоқда. Минглаб инсонларни кўнглини, дуосини олиб, 10 йиллик юбилейини халқ ичида нишонламоқда. Ҳали олдинда яна бир қатор вилоятларда уларни кутишмоқда. Беном гуруҳининг муваффақиятли ўтаётган концертлари давомий бўлсин деймиз ва кейинги хабарларимизга назар соламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol