Масрур Усмоновдан янги премьера тарона
Яқиндагина ўзининг икки кунлик яккахон концерт дастурини тақдим этган Масрур Усмонов бугун мухлислари учун янги тарона туҳфа этди.''Ўзбегим таронаси'' радиосида илк бор янграган қўшиқнинг номи ''Яна-яна'' деб номланган бўлиб, шоир Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб шеърдан фойдаланилган.
Кўпчилик қўшиқлари учун Масрур Усмоновнинг ўзи мусиқа басталашини мухлислари яхши билишади. бугунги янги таронанинг мусиқа муаллифи ҳам хонанданинг ўзи экан. Шерзод Шамс эса мусиқага ўзгача сайқал берган.
Илк концерт дастурини катта ҳаяжон билан ўтказган Масрур Усмонов келгуси йил ҳам яккахон дастур тақдим этишни ният қилган. Бунинг учун ҳозирданок тайёргарликлар кўрмокда. Хонанда янги ғоялар устида бош қотириб, мутлақо кутилмаган сюрпризлар билан мухлисларини хурсанд қилмоқчи. Бугун эса севимли хонандангиз ижодидаги энг янги таронани тинглаб, унга баҳо беринг.