"МАНГО" гуруҳи айбдор изламоқда...
"Манго" гуруҳи фаолиятида йил сўнггида ўзгаришлар бисёр. Гуруҳнинг ижодида ҳам, таркибида ҳам... Бу борада турли гап-сўзлар тарқалганини ҳам кўплаб мухлислар билса керак.
Гуруҳ таркибига яқинда янги аъзо қўшилганди. Фарруҳ жамоани тарк этиб, ўрнига Ойбек келганди. Энди эса гуруҳ яна эски таркибга қайтди.
Бугунги кунда гуруҳда Азизхон, Ҳамдам ва Фарруҳ фаолият олиб боришмоқда. Бир неча йиллар давомида синалган аъзолар яна бир гуруҳ сафида.
Гуруҳ аъзолари бу таркиб билан янги қўшиқ ва видеоклип тайёрлашди. Аввалги қўшиқлардан фарқ қилувчи тарона "Ким айбдор?" дея номланади. Бу тарона учун видеоклип Дилмурод Агзамов томонидан тасвирга олинди ва тайёрланди.
Клип трек йўналишида бўлса-да, тасвирлар ва ҳиссиёт орқали тарона мазмуни ёритилган, дейиш мумкин. Дард ва кузги армонлар акс этган клипни хозироқ сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Гуруҳ вакиллари янги йил учун алоҳида тайёргарлик кўришаётганликларини маълум қилишди. Шундай экан, йигитлардан янги туҳфаларни кутиб қоламиз!