Моҳимдан янги қўшиқни қарши олинг!
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган фотосуратлар туфайли 21-ноябрь соат 18:20 да кўплаб мухлислар ва қолаверса, ижодкорлар айнан ФМ 101.00 тўлқинига қулоқ тутишди.
Айни шу вақтда бугунги кунда эстрадада ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Моҳимнинг янги қўшиғи тингловчиларга тақдим этилди. Премьерадан аввал ижтимоий тармоқлар орқали чоп этилган суратга мухлисларнинг илиқ фикрлари битилган шарҳлар билдирилди.
Моҳим бу сафар ҳам мухлислари ишончини оқлай олди, деб бемалол айтишимиз мумкин. Сабаби янги тақдим этилган “Ёрнинг алами” номли қўшиқ тингловчиларнинг олқишига сазовор бўлди.
Бу қўшиқнинг яралиши учун хизмат қилган ижодкорлар ҳақида ҳам тўхталсак. Таронанинг матн ва мусиқа муаллифи Баҳодир Низомовдир. Аранжировка эса Шерзод Ёсинов томонидан тайёрланган.
Ўзига хос миллий йўналишда яратилган таронани сиз ҳам хозироқ сайтимиз орқали тинглаб, ўз фикрларингизни қолдиришингиз мумкин.