Дизайнер Гулчеҳра Юнусова янги либослари коллекциясини намойиш этди
Бугунги кунда юртимизда кўплаб ёшлар ўзлари севган касб ва ҳунар билан шуғулланиб, юксак марраларни забт этиб келишмоқда. Бундай натижаларни ҳар бир соҳада кузатишимиз мумкин. Ана шундай ёш ижодкорлардан бири Гулчеҳра Юнусова (Gigu) ҳам ўз соҳасини мукаммал ўрганиб, бугунги кунда халқимиз орасида тилга тушди.
Либослар бўйича дизайнер Гулчеҳранинг ҳар бир иши халқимиз эътиборига тушиб бормоқда. Унинг нафис либослари ҳаттоки, кўплаб хонандаларимизни ҳам ўзига жалб этди. Ҳозирда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда, Дилдора Ниёзова, Умидахон, Рухшона, Асал Шодиева, Севара Солиева, актриса ва раққоса Шодиёра Омонова ва бошқалар Гулчеҳра билан ҳамкорликда фаолият олиб боришмоқда.
Бир неча кун олдин у янги либослари коллекциясини тайёрлади. Янги тўплам учун у Зиёда, Умидахон ва Шодиёра Омонова билан ишлади. У мазкур тўпламида миллийлик ва урф-одатларимизни сақлаб қолган ҳолда замонавийлик билан уйғунлаштирди. Ушбу коллекциянинг бир қисмини ўзида мужассам этган фотосуратларни сизга тақдим қиламиз. Марҳамат томоша қилинг.