Хонандалар ватанимизни мадҳ этувчи қўшиқлар ёзишмоқда
Сана: 19.08.2021
1556
Маълумки, айни пайтда юртимизда давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантаналарига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Шу муносабат билан “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида ҳам таниқли хонандалар томонидан янги мусиқий ғоялар устида ишланиб, янги қўшиқлар ёзилмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ҳам мазкур ижодий жараёнда иштирок этишди. Улар Ватанни мадҳ этувчи янги қўшиқларини ташкилий-ижодий гуруҳга топширишди. Яратилаётган ушбу тароналар байрамга муносиб совға бўлади умид қиламиз.