Жасур Умировдан янги таронани қарши олинг!
Ноодатий йўналишдаги қўшиқлари ва клиплари орқали кўплаб юракларни забт этишга эришган Жасур Умиров яна бир янги ижодий ишини бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этди.
Шўх оҳангдаги янги тарона "Эркатой" дея номланади. Қўшиқ Жасур Умировнинг ғояси асосида яратилган бўлса, унда "хонанда эркатой қизлардан азият чекибди" дея хулоса қилиш мумкин.
Рақсбоп таронанинг мусиқасини Темур Раҳмон басталаган, матнини эса Зафар Қодиров ёзган. ФМ 101.00 тўлқини узра илк маротаба қўшиқ янграгач, тингловчиларнинг фикрлари қабул қилинди. Қўнғироқ қилган барча тингловчилар бир овозда бу таронага аъло баҳо беришганини алоҳида айтиш зарур.
"Эркатой" каби шўх йўналишдаги тароналар ташриф қоғозига айланиб қолган Жасур Умировнинг мухлислари бу қўшиқ учун клип ҳам суратга олиш таклифини билдиришди. Бу таклифга тез орада ойдинлик киритишга ваъда берамиз.
Хозирча эса "Эркатой" таронасини тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. Ўз фикрларингизни ҳам қолдиришни унутманг!