Фарруҳ Комилов янги таронасини тақдим этди
Бир неча йиллардан буён ўзининг қўшиқлари ва видеоклиплари орқали мухлислар орттиришга эришган Фарруҳ Комилов навбатдаги янги таронасини тақдим этди.
Сўнгги вақтларда шўх оҳангдаги тароналари билан мухлисларини қувонтираётган хонанда бу сафар ҳам ана шу йўналишдаги қўшиқ яратди. “Ўзбегим Таронаси” радиосида илк бора жаранг сочган қўшиқ “Мини мини” дея аталади.
Бироз хазиломуз ва шўх таронанинг мусиқа ва матн муаллифи Элдор Қаюмов ҳисобланади. Аранжировкаси устида эса Жасур Бадалбоев ишлаган.
Тарона ФМ 101.00 тўлқини узра тақдим этилгач, одатга кўра тингловчилар фикри қабул қилинди. Уларнинг сўзларидан Фарруҳ Комилов мухлисларини соғинтирганини пайқаш қийин эмас эди. Юборилган СМСларда ҳам хонанданинг янги ижод намунаси ҳақида ижобий фикрлар қабул қилинди.
Фарруҳ Комилов биз билан суҳбатда бу тарона учун видеоклип суратга олишни режалаштираётгани ҳақида ҳам хабар бериб ўтди. Бироқ клип сюжети ҳақида хозирча сир сақлаш маъқул эканлигини билдирди. Тез орада тасвирга олиш ишлари бошланадиган клип албатта биринчилардан сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг!