Янги йилга бағишланган дастурлар болаларга шодлик онларини тортиқ этди
Ёшлар маданият ва санъат марказида бир неча кунлар давомида бўлиб ўтган, “Марварид” болалар студияси томонидан ташкил этилган янги йил байрам томошаси кўплаб болажонларга қувонч бағишлади десак муболаға бўлмайди. Мазкур даста ҳақида қисқача маълумот ўрнида айтиб ўтадиган бўлсак, бу гуруҳ 2006 йил ташкил этилган бўлиб, унда юздан ортиқ истеъдодли ўғил ва қизлар ўз иқтидорини намоён этишмоқда.
Мазкур гуруҳ муҳим давлат тадбирларида мунтазам равишда қатнашиб келишади.
Янги йилга бағишланган “Сеҳрли глобус” замонавий эртак кўринишидаги саргузаштга бой театрлаштирилган дастур қўшиқ ва ранг-баранг рақслар билан бойитилди.
Унда болаларнинг зеҳнини чархловчи турли ўйинлар, тез айтишлару топишмоқлар айтилиб, байрамга янада жўшқинлик бағишланиб юзлаб болажонларга шодлик онлари тортиқ этилди.