"Томоша"да туғилган кун.

Сана: 06.01.2014 5814

Пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида 5 январь куни “Томоша арчаси”нинг  сўнгги томошаси бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Истеъдодли ўғил қизларнинг ёрқин чиқишлари саройга ташриф буюрган болакайларга олам олам шодлик бағишлади. Эстрадамизнинг юлдузларидан Манзура Африка маликаси,  

 

Дилноза Исмияминова Хиндистон маликаси,

Самандар Қор одам  қиёфасида кўриниб,  актёрликда ҳам “чакки эмас”ликларини исботлаб бердилар.

Саҳналаштирилган эртакдаги сеҳрга бой  лаҳзалар, ранг-баранг либослар, шўх- шодон қўшиқлар томошабинларга завқу шавқ улашди.

Янги йил томошасининг яна бир эътиборли ҳодисаси бу  “Томоша” гуруҳининг раҳбари Нодира Қурбонованинг таваллуд топган кунларидир.  5 январь куни Нодира опани  муборакбод этиш учун шогирдлари, собиқ ўқувчилари ҳамда эстрадамизнинг юлдузлари совға-саломлари билан  “Туркистон” саройига келдилар. Томошалар орасидаги танаффус пайтида қутлаб, байрам сабабчисига  чинакам шодиёна бағишладилар.  

Биз ҳам узоқ йиллар давомида болаларга бор меҳр-муҳаббатини бағишлаб, сабоқ берган ва  шу кунга қадар бераётган, уларнинг  ҳаётда ўз йўлларини топишларига, ютуқларга эришишларига катта туртки бўлган Нодира Қурбоновани таваллуд топган кунлари билан муборакбод этамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol