Қор тагида қолган “Лолажон” Музаффар Мирзараҳимовдан тез кунда
Шоу бизнес оламида ўз йўналиши ва ёқимли овози билан муҳлислар орттираётган Музаффар Мирзараҳимов ижодидаги навбатдаги тарона учун клип суратга олдирди. Ҳабарингиз бор “Лолажон” қўшиғи ФМ 101.0 тўлқини орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола этилган эди. Мазкур қўшиқ учун хонанда видеоклип суратга олдириш ҳақида кўп ўйлаб ўтирмади.
Доимий ҳамкори, профессионал ижодкорлар Рустам Муродов ҳамда Мирмақсуд Оҳуновлар билан маслаҳатлашган ҳолда клип ғоясини ўйлаб тасвирга олиш ишларини бошлаб юборишди.
Тингловчилар қалбидан ўрин олган маюс оҳангдаги тарона учун видеоклип сюжет тарзида, шаҳар четидаги дала ҳовлилардан бирида тасвирга олинди. Айни дамда мазкур видеомаҳсулотнинг фоторепортажидан сизни баҳраманд этамиз.
Сайтимизни кузатиб боринг, тез кунда Музаффар Мирзараҳимов ижросидаги “Лолажон” таронаси учун ишланган клипни биринчилардан бўлиб эътиборингизга ҳавола этамиз.