Лоланинг “Туғилган кун саргузаштлари”

Сана: 05.09.2014 11760

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи латофатли Лола 4 сентябрь куни ўз таваллуд айёмини антиқа равишда, ўзи кутмаган, ҳаттоки ҳаёлига ҳам келтирмаган холда кутиб олди. “Туғилган кун” саргузаштларини айтиб берсак сиз хам хайрон қоласиз. Демак ҳаммасини бошидан бошлаймиз.

Лоланинг яқин дўстлари орасида шундай одат бор экан. Давраларидаги яқин дўстларини туғилган куни билан бир кун олдин, кечқурун яъни соат 00:00  бўлиши билан табриклаш. Аммо, бу сафар Лолани ҳеч ким, ҳаттоки энг яқин дўстлари ҳам табриклашмади, эслашмади... Табиийки қахрамонимизни ҳаёлига “наҳотки....хеч кимни эсида йўқ” деган фикр келган. Аммо буни ҳеч кимга билдирмасликка ва кайфиятини туширмасликка ҳаракат қилди. Бу эса дўстлар томонидан тузилган режанинг бошланиши эди.

4 сентябрь  соат 07:00 . Ҳар доимгидек Лола фарзандларини кечикмасдан мактаб ва боғчага олиб бориши керак. Автомобилида уйидан чиқиши билан йўловчилар ўтиши мумкин бўлмаган жойдан бир қари отахон ҳассасига таянган холда қахрамонимизга қарши чиқади ва жуда секинлик билан шошмасдан харакатланади. Мактаб ва боғчага кеч қолмаслик учун шошилаётган Лола қари отахонга ҳеч нима деёлмай асабийлашаётган бир пайтда халиги отахон йўлни ўртасида зўрға суяниб турган қўлидаги ҳассасини ерга улоқтириб ўзидан ўзи поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг шўх таронасига рақсга тушиб кетади. Қахрамонимиз эса кўзларига ишонмас, қисқасини айтганда ҳайратдан ёқа ушлайди. Сўнгра отахон чопонининг ичидан латофатли  Лола учун бир даста гул чиқариб уни табриклайди. Қахрамонимиз нима қилишни билмай гулдастани қабул қилади-ю лекин  ҳеч нарсани тушунмайди...

Қахрамонимиз йўлида давом этади аммо уни яна саргузаштлар кутаётганди. Кутилмаганда уни ДАН ходимлари одатий текширув учун тўхтатишади. Хайдовчилик гувохномаси, суғуртаси ва шунга ўхшаш кўплаб саволлар билан мурожаат этишади. Лола эса ҳеч қандай қонун бузарлик қилмаганидан ва борар жойига кеч қолиб кетаётганидан яна аччиқланарди. Хуллас ДАН ходимлари эса сираям шошмасдан ўз суриштирувларини давом эттирардилар. Бироз вақт ўтиб қахрамонимиз қаттиқ асабийлашаётганини кўриб уни юпатишга харакат қилишади ва кутилмаганда ўзларининг машиналаридан Лола учун гўзал гулдастани олиб туҳфа қилишади. Лола эса яна ҳайратга тушади... Қандай қилиб...  Бу инсонлар қаердан билишади... Ён атрофни кузатади унга таниш бўлган ҳеч ким кўринмайди. Саволлар, саволлар...

Кўзланган манзилга нихоят етиб келишади ва турли ҳил тасодифларга учрагани боис бироз кеч қолиб бўлсада ўғлини боғчага сўнгра қизчасини мактабга кузатади. Шу ерда яна кутилмаган тасодифга дуч келади. Болалар боғчасининг ховлисида жудаям кўпчиликдан ташкил топган фан клуб аъзолари  севимли хонандаларини таваллуд куни билан ҳайқириқлар билан қутлашади ва унга барча орзулари рўёбга чиқсин дея аквариумдаги тилла балиқчани совға қилишади. Латофатли Лола бу кутилмаган тасодифлардан хайрон бўлиши билан бирга қувончини яшира олмас эди. Қахрамонимиз, бир кун олдин хамкори, дўсти, дизайнер Зулфия Султон қўнғироқ қилганини ва иш юзасидан роппа роса соат 10:00 да «Bon» кафесида учрашиб олишлари кераклигини эслайди. Шу боис фан клуб аъзоларига миннатдорчиликларини билдириб йўлга тушади.

Кафе «Bon». Лолани машинадан тушиши билан “Жоним айт” клипида фаришта образида намоён бўлган жажжигина Муслима бир ўзи кутиб олади ва қўли билан яшириб турган ажойиб гулдастани тақдим этади. Бу хонанда учун яна бир кутилмаган қувонч бўлади.

Қахрамонимиз кафега киради... Аммо у ерда ҳеч ким йўқ... Ичкаридан биттагина официант чиқиб нима кераклигини сўрайди. Тушунмовчиликдан яна боши қотган Лолани ҳайқириқлар, олқишлар, гуллар, шамлар, тортлар ва шарлар билан энг яқин дўстлари жумладан, дизайнерлар Зулфия Султон, Хилола Шер, «Ctrl+» компанияси ходимлари, стилист Февди, Тимур ва албатта дўсти, маслаҳатдоши, қадрдони Лола Эгамбердиевалар қарши олишади. Латофатли ҳамда севимли Лола учун байрам дастурҳони безалади ва бу даврада қахрамонимизнинг қардонлари даврага файз киритишади. Шунингдек, латофатли Лола учун уюштирилган бугунги “Туғилган кун саргузашти” ҳам айнан мана шу дўстларнинг ғояси эди. 

 

Бу йилги туғилган кун Лола учун энг ажойиб ва эсда қоларли бўлди.  Айниқса жажжигина қизалоғининг онажониси учун ўз фантазияси билан картон қоғоздан ясаган сумкачаси қахрамонимизни қувончдан кўзига ёш келтирди.

Кун давомида эса ҳамкасбларидан, эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан табрик сўзлари, гулдасталар, совғалар қабул қилган Лола кўзида қувонч билан барчага ўз миннатдорчилигини билдиради.Агар эътибор берган бўлсангиз бугунги эртак-саргузаштида иштирок этганлар Лоланинг ҳаётидаги энг азиз инсонлар. Биз ҳам Лолага ҳамиша эл ардоғида, дўстлар қуршовида бўлишликни ва бугунги бахтига ҳеч қачон кўз тегмаслигини тилаймиз.

 

Кечга яқин эса байрам оила, яқинлар даврасида давом этди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol