Улуғбек Раҳматуллаев келган меҳмонларга ҳақиқий маънода қувонч улаша олди

Сана: 20.10.2014 3863 қайноқ

Яккахон концерт дастуридан олдин Улуғбек Раҳматуллаев билан гаплашганимизда ўз ижодий гурухи билан тинмай репетиция қилишаётганини, тунлари студияларда қолиб кетаётганликларини ҳаттоки тўйиб ухлай олмаётганини айтганида ҳайрон бўлганидик. Уч кунлик шоу дастурини кўриб бунга амин бўлдик.

 

 

Келган меҳмонлардан тортиб санъаткор дўстларигача концертни кўриб мазза қилиб ҳордиқ олганликлари уларнинг юзларидаги табассум ва бежиз келмаганликларининг далолатидир. Жумладан ўзимиз ҳам...

Гарчи саҳнада қаттиқ ҳаяжонланаётганини, мухлисларидан уни олқишлаб туришларини эслатиб турсада дастурнинг бошидан охирига қадар Улуғбек Раматуллаев қўшиқ айтаётганида ҳам, залдаги мехмонларга мурожаат қилаётганида ҳам умуман ўзини шу қадар эркин тутдики унинг маҳоратига ҳар бир санъаткор ҳавас қилса арзийди. Шу билан бир қаторда залда ўтирганлар ҳам концерт қандай тез тугаганини ҳам сезмай, бир зумга ҳам зерикмаганликларини айтишди.

 

 

Турли мавзудаги қўшиқлари уларга саҳналаштирилган рақслар, саҳна кўринишлари, айниқса “Божалар” гурухи Жаҳонгир Позилжонов билан айтилган дуэт ва ўзаро ҳазил импровизацияси дастурга бошқача руҳ бағишлади. Санъаткорга ёрдам бериш мақсадида ўзининг таклифи билан концертда иштирок этишни истаган ва хаттоки  дастурга қадар Улуғбек учун сир тутилган дўсти Даврон Кабуловнинг кутилмаган сюрприз хазиллари нафақат йиғилганларга балки ижодкорнинг ўзига ҳам янгилик бўлди. 

 

 

 

Хуллас, Улуғбек Раҳматулаев ижодидаги доимий изланишлари, яратаётган қўшиқлари билан ҳалқнинг назарига, эътиборига тушиб дилига яқин санъаткор эканлигини исботлади. Айтганча, концерт давомида у бу йил 34 ёшга кирганини ва улғайиб бораётганини шунингдек мухлислари орасига нафақат ёшлар балки катта ёшдаги инсонлар ҳам қўшилиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўз қувончини ҳам билдирди.

Хонанданинг концерт дастури ёрқин, замонавий ритмларга бой бўлиб унинг учун  хоразмча “Лазги” таронаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканлигини билдирди. “ Анчадан бери ният қилгандим, хозирча “Лазги”ни маромига етказиб куйладим деб ўйлайман, лекин хоразмча рақсга тушишни ҳам яхшилаб ўрганиб олсам мақсадимга етаман, бу мени орзуларимдан бири” деди.

 

Қўшиқлари орасидан ўрин олган “Қизим” таронасини-ку томошабинлар қувонч ва табассум билан қарши олишди.

Улуғбек Раҳматуллаев бу йилги концерт дастурида ўзининг ёрқин ижоди, энергетикаси, иқтидори билан келган меҳмонларга ҳақиқий маънода қувонч улаша олди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol